JET: Dollar kursini kimdir o'yin qilyaptimi yoki kurs "sakragani" normal holatmi? Batafsil

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қабул қилинди

03.09.2020
Марказий банк Бошқаруви томонидан “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” тасдиқланди (жорий йилнинг 31 август куни Адлия вазирлигида 3281-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди). Ушбу Қоидаларга мувофиқ, валютани тартибга солиш соҳасидаги тартиботлар соддалаштирилиб, ўз аҳамиятини йўқотган нормалар бекор қилинди. Шу билан бирга, амалдаги меъёрий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиб, улардаги нормалар халқаро тажрибага мувофиқ ягона ҳужжатда ўз аксини топди. Ушбу ҳужжат билан: тижорат банклари томонидан резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби; ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартиби; жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби; тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби белгиланди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

05.09.2025

Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

19.08.2025

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi

13.08.2025

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi



Orphus tizimi