Марказий банк Бошқаруви томонидан “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” тасдиқланди (жорий йилнинг 31 август куни Адлия вазирлигида 3281-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди).
Ушбу Қоидаларга мувофиқ, валютани тартибга солиш соҳасидаги тартиботлар соддалаштирилиб, ўз аҳамиятини йўқотган нормалар бекор қилинди.
Шу билан бирга, амалдаги меъёрий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиб, улардаги нормалар халқаро тажрибага мувофиқ ягона ҳужжатда ўз аксини топди.
Ушбу ҳужжат билан:
тижорат банклари томонидан резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби;
ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартиби;
жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби;
тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби белгиланди.
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
04.03.2026
CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қабул қилинди