JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Валюта сиёсатини такомиллаштириш масаласида ўқув семинарлар

11.10.2019
Жорий йилнинг 2 - 11 октябрь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Фарғона, Андижон, Наманган, Қарши ва Самарқанд минтақавий филиалларининг ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари, конверсия бўлимлари раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари учун ўқув семинарлари ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва валюта сиёсатини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ўқув семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли Фармони ҳамда “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта сиёсати бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ушбу тизимни ислоҳ этишда муҳим дастуриламал бўлаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. СеминардаТашқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори ўринбосари – Валюта операциялари бошқармаси бошлиғи Азамат Нурмуратов, Валюта айирбошлаш амалиётлари махсус бошқармаси бошлиғи Музаффар Салиҳов, филиалларда фаолият юритувчи раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этди. Хусусан, валюта бозорини либераллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият шароитларининг яхшиланиши республикага чет эл валютаси тушумининг барқарор ўсишини таъминламоқда. Валютани тартибга солишни эркинлаштириш иқтисодиётда мутлақо янги воқеликларни юзага келтиради, бу муқаррар равишда макроиқтисодий сиёсатга таъсир қилади ҳамда пул-кредит сиёсати ёндашувлари ва механизмларини тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Семинар давомида банк филиалларида бевосита валюта амалиётлари билан фаолият юритаётган мутахассислар малакасиниянада ошириш мақсадида,валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.  Шунингдек, хизмат кўрсатиш жараёнида мижозлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион хизматларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi