Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (давлат рўйхат рақами №2912 2017 йил 16 август) кучга кирди.
Мазкур Низомда валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиниши учун тижорат банкларини ўз вақтида зарур миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ишлатилиши, улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатлари, тартиби, тегишли бухгалтерия ўтказмалари белгилаб берилган.
Белгиланган тартиблар айирбошлаш шохобчаларининг узлуксиз фаолият юритиши ва мижозларга ўз вақтида ва сифатли банк хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Валюта сотиб олиш шохобчалари фаолияти узлуксизлиги таъминланади