АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” яхши кредит тарихига эга жисмоний шахсларга пасайтирилган фоиз ставкада кредитлашни таклиф этади.
Банк тизимида жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредитлар скоринг баҳолаш тизими орқали мижознинг кредит тарихи ва тўловга лаёқатлиги ўрганилади ва мижозлар 5 тоифага (аъло, яхши, ўрта, қониқарли ва ёмон) ажратилади. Ўз навбатида, кредит тарихи ва тўловга лаёқатлиги “аъло” деб баҳоланган мижозларга барча жисмоний шахсларга таклиф этилаётган кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 3 фоиз, “яхши” деб баҳоланган мижозларга 2 фоиз ва “ўрта” деб баҳоланган мижозларга 1 фоиз камайтирилади.
Унутманг, жисмоний шахсларни кредитлаш соддалаштирилган тартибда, “Андеррайтер” тизими асосида ажратилишни бошлади.
Энг асосийси, кредит ёки микроқарздан фойдаланиш учун банкка фақатгина шахсини тасдиқловчи паспортингизни тақдим этиш кифоя.
Имкониятни қўлдан бой берманг!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
04.03.2026
CAFA va Sun’iy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi hamkorlik Memorandumini imzoladi
26.02.2026
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda
ЯХШИ КРЕДИТ ТАРИХИГА ЭГАМИСИЗ? УНДА БУ - СИЗ УЧУН!