JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Яна 4 та янги Банк хизматлари офиси иш бошлади

19.02.2020
Қулайлик, сифатли ва тезкор хизмат ҳамда шинам интерьер дизайн. Банк – молия соҳасида ўттиз йиллик тажрибага эга Туронбанк томонидан Республиканинг барча туман ва шаҳарларида янгидан ташкил этилаётган замонавий қиёфадаги “Банк хизматлари офис”ларига мана шундай таъриф бериш мумкин.  Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир. Ҳозирга қадар халқ хизматига шундай офисларнинг 20 таси топширилган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 4 таси қўшилди. Яъни Шаҳрисабзда “Оқ сарой”, Тошкент вилоятида “Бекобод”, Тошкент шаҳрида эса “Чўпон-ота” ва “Фаробий” номи остидаги офислар иш бошлади.  Аҳамиятлиси, уларнинг барчаси деҳқон бозорлари, давлат ва хўжалик ташкилотлари, таълим муассасалари каби аҳоли гавжум ҳудудларда жойлашгандир. Сабаби, мазкур офислар орқали фуқаролар кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини олишлари, ҳисоб рақам ва пластик карталар очишлари, кредит олиш учун ариза беришлари, омонатларни расмийлаштиришлари, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин.  Замонавий банкомат ва инфокиосклар эса 24/7 режимида уларга яқиндан кўмак беради. Шунингдек, банк операцияларини рақамлаштириш орқали «Face ID» технологияси асосида мижозларни автоматик индентификациялаш тизими ҳам жорий этилган. Бундан ташқари, айтишларича Туронбанк ушбу офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқиб, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақини ҳам бир йил давомида бепул этиб белгилабди. Бу эса жуда яхши имконият.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi