JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Янги банк биноси фаолият кўрсатиш учун топширилди

29.08.2020

Энг улуғ, энг азиз айём – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида банкимизнинг Тошкент вилояти филиали ва унинг қошида янги банк хизмати маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, банк масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



Маълумки, 2017 йили Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига кўчирилган, 2018 йилда шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилган эди.

2019 йилнинг июнь ойида Президентимиз Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, бош режа асосида шаҳар марказини режалаштириш ишлари билан танишган, вилоятнинг янги марказини барпо этиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Бош режага мувофиқ, бу ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар бошқармалари, банк офислари, маданият объектлари, университет ва мактаблар, шифохона, спорт мажмуалари қурилиши режалаштирилган.

Янги маъмурий марказда аҳоли учун барча қулай шароитларни яратиш, инфратузилма ва коммуникацияларни янгилаш, мамлакатимизда бошланган бунёдкорлик жараёнини вилоят марказига ҳам кенг ёйиш мақсадида бу ерда 246 гектар майдонда “Smart сity” қурилиши ҳам режалаштирилган.

Айни пайтда шаҳарда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, янгидан барпо этилаётган шаҳарнинг марказий Тошкент йўли кўчаси бўйлаб кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилаётир.

Миллий ва Европа меъморчилиги анъаналари уйғунлигида бунёд этилган “Ипотека-банк” АТИБ вилоят филиали қошидаги янги банк хизмати маркази биноси ҳам тобора кўкка бўй чўзаётган шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.

Шунингдек, банк биноси замонавий банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган бўлиб, банк хизматлари истеъмолчиларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.



Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат банклари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, айниқса, аҳолига ипотека кредити ажратиш, сифатли банк хизматлари кўрсатишда “Ипотека-банк” АТ ипотека банки фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

7 қаватли, юқори қаватлари банк ходимлари учун уй-жой, 1- ва 2- қавати банк офиси бўлган мазкур бинода банк хизматчилари ва мижозлар учун барча зарур шароит, хусусан, бир вақтнинг ўзида 500 нафарга яқин мижозларга банк хизмати кўрсатиш имкони яратилди.



Тадбир иштирокчилари банк филиали фаолияти, бинода яратилган шароитлар билан танишди.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi