O'zbekiston banklarining eng yaxshi mobil ilovalari reytingi e'lon qilindi. Batafsil

Янги инновацион банк хизматлари маркази ишга туширилди.

25.12.2020

Узоқ муддатли истиқболда молия бозорида рақобатбардошликни таъминлаш учун «Ипотека-банк» мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги форматига ўтмоқда. Янги офислар лойиҳаси мижозларга хизмат кўрсатиш форматини ўзгартириш, мижозларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, мижозларга маслаҳатлар бериш ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, уларнинг банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини  оқилона қондириш ва банк брендини, нуфузини оширишга қаратилган. 

«Ипотека-банк» АТИБ «Қушбеги» янги банк хизматлари маркази банкнинг стандарт офисидан кўра кўпроқ муҳташам ресторанни ёки бутикни эслатади. Янги банк хизматлари марказлари очиш лойиҳаси устида нафақат Халқаро молия корпорацияси экспертлари, хорижий маслаҳатчилар, балки банкнинг турли бўлинмаларидан ташаббускор жамоа ҳам ишлади. VIP бўлинма эмас, балки турли мижозлар сегментлари учун молиявий маслаҳатлар маркази ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, бу ерда мижоз унга зарур хизматдан қулай шароитларда фойдаланиши мумкин бўлади.  

Бундай бўлинмалар тармоғини ривожлантириш маҳаллий ҳамжамиятга яқинроқ бўлиш, ўз мижозлари ҳаётида фаол иштирок этиш, уларга бизнес юритиш ва шахсий маблағларни идора қилишда маслаҳатлар ҳамда ёрдам бериш сингари мақсадларни кўзлайди. Дарҳақиқат, бу нафақат мижозларга яқинроқ бўлиш, балки улар муваффақиятининг бир қисмига айланиш имконини беради. 


Лойиҳани ишлаб чиқиш асносида хорижий банклар тажрибаси ўрганилган бўлиб, бизнинг янги флагманлик банк хизматлари марказларимиз анъанавий банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Жумладан, хоналарни жойлаштириш тамойилларини ўзгартириш ва уларни музокаралар ўтказиш жойига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Банк жамоаси мижозларга хизмат кўрсатиш учун максимал даражада қулай шароитлар яратишга астойдил ҳаракат қилди. 

Янги авлод бизнес модели диққат марказида мижоз ва унинг эҳтиёжга айланувчи ҳаётий мақсадлари туради. Трансформация давомида банк томонидан мижоз эҳтиёжларига жавоб берувчи банк маҳсулотлари яратилди. Улар мижоз маҳсулотларни эҳтиёжига қараб мослаштиришга тўғри келган ўтган аср банкингидан тубдан фарқ қилади. 
Ходимларни ишга олиш ҳам алоҳида ёндашув асосида амалга оширилди. Банкнинг ички ресурсларида очиқ танлов эълон қилиниб, унинг натижаларига кўра мижозларнинг ижобий фикрларидек салмоқли хизматлари бор энг яхши ходимлар танлаб олинди. Ишга чиқишдан олдин барча ходимлар зарур тайёргарликдан ўтди. 

Улар учун жамоани шакллантириш, сотиш кўникмаларига ўқитиш, дастурий маҳсулот билан ишлаш малакасига ўқититиш бўйича тренинглар, шунингдек мижозларга хизмат кўрсатишга қаратилган курсларни ўз ичига олувчи махсус ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ходимларни ишга олишда уларнинг мижозларга муносабати ҳамда ишга бўлган муҳаббати ва садоқати муҳим мезон бўлиб хизмат қилди. 


Фронт-офис тизимлари ва жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди, хизмат кўрсатишнинг янги шакллари ишлаб чиқилиб, бу келгусида мижозларнинг навбат кутиш вақтини қисқартириш, банк операциялари бажарилишини соддалаштириш, ходимлар ишини мақбуллаштириш ва мижоз қулайлиги учун замонавий технологияларни жорий этишга олиб келади. Буларнинг барчаси битта муаммони ҳал этиш учун коммуникациялар занжирини камайтириш ва мижознинг барча муаммоларини офисга бир маротаба ташриф буюриш ёки бир марттагина боғланиш орқали ҳал қилиш имконини беради. 


Банк мазкур янгилик натижаси ўлароқ мижоз билан мулоқот сифати ошиши, ўзаро ишонч муҳити шаклланиши, мижозларга молиявий масалалар ва банк операциялари бўйича замонавий ва янада чуқурроқ маслаҳат бериш имкони яратилишига умид қилади. Энг муҳими мижозга йўналтирилган хизматлар тизимини яратилишида муҳим замин бўлиб хизмат қилади.

Ipoteka bank Ipoteka-Bank missiyasi — oʼz aktsiyadorlari va bank mijozlari uchun eng yuqori darajadagi iqtisodiy qadriyatlarni yaratishdan iborat. Mijozlarga xizmat koʼrsatishning yuqori sifati va tanlangan bozorlardagi yetakchilik, kelajakdagi bank muvaffaqiyati uchun birinchi darajali ahamiyat kasb etadi.
Manba: Ipoteka bank
O'xshash yangiliklar
Do'stlar!  Xaridlaringiz uchun HUMOpay orqali to'lovni amalga oshiring va qimmatbaho sovrinni yutib oling !!!

25.12.2020

Do'stlar! Xaridlaringiz uchun HUMOpay orqali to'lovni amalga oshiring va qimmatbaho sovrinni yutib oling !!!

Kapitalbank

Ўзбекистон ва Россия ўртасида банклараро ҳамкорлик муносабатлари муҳокама этилди

24.12.2020

Ўзбекистон ва Россия ўртасида банклараро ҳамкорлик муносабатлари муҳокама этилди

cbu.uz

Марказий банк облигацияларининг муомалага чиқарилиш календари

25.12.2020

Марказий банк облигацияларининг муомалага чиқарилиш календари

cbu.uz



Orphus tizimi