JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилди

20.03.2020
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг кучга кириши муносабати билан Марказий банкнинг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида Адлия вазирлигига тақдим этилди. Хусусан, 1. Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сонли “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори. “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Низом лойиҳасида Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, амалдаги Низомнинг “8-боб. Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари билан ҳисоб-китоблар” ҳамда “9-боб. Банк пластик карталари билан ҳисоб-китоблар” боблари чиқариб ташланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, солиқ идоралари томонидан инкассо топшириқномаларини тақдим этиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган мижозлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари, ҳозирги кунда банк амалиётида дуч келинаётган яна бир ҳолат – олувчилар тугатилган, лекин уларнинг фойдасига тақдим қилинган ҳамда 2-сон картотекага жойлаштирилган тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини, олувчиларнинг тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотлар асосида чақириб олиш механизми ёритиб берилган. 2. Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/13-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори. Электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири – фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасида Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини белгилаши қайд этилган. Шу билан бирга, мазкур ҳужжат лойиҳаси юзасидан Халқаро молия корпорацияси экспертларининг ҳамда ҳозирги кунда республикамизда фаолият юритиб келаётган тўлов ташкилотлари мутахассисларининг таклиф ва мулоҳазалари олинган.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?

12.12.2024

Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?



Orphus tizimi