Янги онлайн дастурий таъминотнинг техник имкониятлари тушунтирилди

11.02.2021
Марказий банкда тижорат банклари ходимлари иштирокида “Давлат уй-жой дастурлари мониторинги” онлайн дастурий таъминотини амалиётга татбиқ этишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Унда Марказий банк томонидан яратилган мазкур электрон дастурий таъминотнинг техник имкониятлари ҳамда даврий ҳисоботларни автоматлаштиришдаги аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Хусусан, бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини таъминот сифатида олиш жараёнида ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиблари тушунтирилди. Шу билан бирга, гаровдаги мол-мулкка нисбатан тижорат банклари томонидан гаров реестри электрон сайти орқали онлайн таъқиқ қўйиш ва ечиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар-тренингда ипотека кредити ажратилган, доимий иш ва даромад манбаига эга бўлмаган мижозларнинг бандлигини таъминлаш механизмини амалга оширишда тижорат банкларига тегишли тавсиялар берилди. Интерфаол шаклда ўтган тадбир иштирокчиларга тажриба алмашиш ва тегишли таклифлар бериш имкониятини яратди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi