JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишда тижорат банклари ва мижоз ўртасида субсидия муносабатларини тартибга солишга оид савол-жавоблар

20.08.2020
Ҳозирги кунда айрим банкларда бошланғич бадали субсидия асосида тўлаб бериладиган кредитлар таклиф этилмоқда. Субсидия ҳақида тушунча берсангиз. У қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?

Жавоб: Cубсидия – ипотека кредитлари асосида бирламчи уй-жой бозорида квартираларни сотиб олиш учун бошланғич бадал ва /ёки кредит фоизи харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган пул маблағларидир.


Шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия маблағлари уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?

Жавоб: Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловлари харажатларини қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан, Тошкент шаҳрида эса 12 фоизлик пунктдан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача ҳудудий ғазначилик бўлимлари томонидан қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказилади.

Субсидия олиш учун ариза топширган шахс ижтимоий мезонларга мувофиқлик бўйича киритилган сўровларни кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан фойдаланиладиган маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.    

Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.


Унга мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратилади. Мазкур кредитлар орқали сотиб олинадиган квартиралар учун уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ўрнатилган ижтимоий мезонларга жавоб берувчи талабгорларга  белгиланган тартибда субсидия тақдим этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги тартиб доирасида бериладиган субсидиялар бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун ажратилади.

Уй-жой учун эҳтиёжманд оилалардан биримиз, лекин бугунги кунда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарорига асосан ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин.


Бунда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга бепул тарзда амалга оширилади.

Субсидия олишда муддат нуқтаи назаридан чекловлар мавжудми?

Жавоб: Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар ҳар йили 1 мартдан 1 октябргача қабул қилинади. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Ипотека кредити учун субсидия олиш жараёни шаффофлиги қай даражада таъминланган?

Жавоб: Субсидия олиш жараёнида ариза берувчи субсидия ажратилиши ёки рад этилиши бўйича унинг аризаси кўриб чиқиладиган комиссия йиғилишида иштирок этади, шунингдек, комиссия йиғилишлари ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида мазкур йиғилиш жараёнлари узлуксиз тарзда қайд этиб борилади (овозли тарзда) ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимида уч йил давомида сақланади.

Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?

Жавоб: Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда cубсидия тўланиши рад этилиши мумкин.


Шунингдек, потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.

Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?

  Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.


Шунингдек, ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.

Олинган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсизлик ҳолатлари юзага келиб, ипотека кредити шартномаси бекор бўлган ҳолатларда субсидия маблағлари қайтариладими?

Жавоб: Мижоз томонидан белгиланган муддатларда ипотека кредити ойлик тўловлари тўланмаслик оқибатида бекор қилинган шартнома юзасидан гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан унга ажратилган субсидия миқдори белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.

Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қайси банкларга мурожаат қилсак бўлади?

Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сонли Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепциси”га асосан белгиланган мувофиқлик мезонларига жавоб берувчи қуйидаги банкларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча филиалларига Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Субсидия маблағлари мижоз томонидан қайтариб бериладими ?

Жавоб. Белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредит шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга ажратилган субсидия суммаси гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.


Кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб борилганда, субсидия маблағлари қайтариб тўланмайди. Бу кам таъминланган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун қайтариб берилмаслик тамойили асосида бериладиган маблағлар.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi