JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Янгиланиш байрамига янги офислар!

17.03.2020
Туронбанкнинг драйвери ҳисобланмиш замонавий офислари яна 11 тага кўпайиб, уларнинг сони 36 тага етибди. Асосий мақсад эса юртимизнинг чекка шаҳар-у қишлоқларида истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг эҳтиёжини тўлақонли қондириш, мушкулини осон ва узоғини яқин қилишдир.  Ҳозирга қадар Республика миқёсида шундай офисларнинг 25 таси фаолият кўрсатган эди. Уларга қуйидагилар қўшилди. Хусусан, Қаршида “Косон”, Навоийда “Хатирчи” ва “Навбаҳор”, Наманганда “Чорсу”, Самарқандда “Марҳабо” ҳамда “Булунғур”, Сурхондарёда “Қумқўрғон”, “Денов”, Фарғонада “Маърифат”, Хоразмда эса “Ал - Хоразмий” ва “Хонқа”. Ушбу ҳудудларда аҳолига барча турдаги замонавий банк хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, замонавий банкомат ва инфокиосклар орқали 24/7 режимида миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларини нақдлаштириш, турли тўловларни ҳафтанинг исталган куни, ҳар қандай вақтида амалга ошириш ҳам мумкин.  Бундан ташқари, ушбу офисларда мижозларни “Face ID” технологияси орқали автоматик индентификациялаш тизими жорий этилгани, одамларнинг ҳам вақтини тежайди ҳам ортиқча оворагарчиликларга чек қўяди. Қолаверса, Туронбанк ушбу офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Офис” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди ва “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақини ҳисоб рақам очилган санадан эътиборан бир йил давомида бепул этиб белгилади. “Банк мижоз учун ишлаши керак”. Ушбу тамойилнинг ҳаётда нечоғлик ўз ижросини топаётганини Туронбанк фаолиятида кўриш мумкин. Зеро, молия муассасаси мамлакатимиз тараққиёти йўлида одамларимизнинг собит ҳамкорига айланмоқда.  
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi