JET: Qaysi banklarda kartani bepul olish mumkin? Batafsil

Юридик шахслар диққатига!

03.04.2020
Банкимизнинг хумартли мижозлари! Мамлкатимизда Коронавирус инфекциясига қарша курашиш доирасида Карантинга оид чораларга амал қилиши  даврида юридик шахсларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш мақсадида уларнинг ушбу “пандемия” таъсирида кўрадиган зарарлари ва реал пул оқимларидан келиб чиқиб, кредит қарзлари бўйича 2020 йил 1 октябрга қадар имтиёз бериш хамда якуний тўлов муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан қарор қабул қилинганлигини маълум қиламиз. Имтиёзга кўра, юридик шахслар ўз аризалари билан банкнинг расмий веб сайтидаги электрон почтаси (info@uaeb.uz) орқали ёки банкга ёзма равишда мурожаат қилиши лозим. Бунда имтиёз қўлланган юридик шахслар расман карантин муддати тугагандан сўнг 10 банк иш куни муддатида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ расмийлаштириш мажбуриятини олади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, имтиёз даврида банк мазкур қарздорликларга жарима санкцияларини қўлламаслиги ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслигини маълум қилади. Карантин даври тугагандан сўнг асосли хужжатларни тақдим этмаган ва қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирмаган юридик шахсларга берилган кредит  таътиллари банк томондан бекор қилинади. Эслатма: Банк томонидан қўлланилган имтиёзлар суд жараёнидаги  кредитларга нисбатан қўлланилмайди.  
O'xshash yangiliklar
So‘m qadrsizlanishining o‘z sabablari bor

06.02.2026

So‘m qadrsizlanishining o‘z sabablari bor

So‘m o‘z pozitsiyalarini boy berdi, ammo bu uzoq davom etmaydi

01.02.2026

So‘m o‘z pozitsiyalarini boy berdi, ammo bu uzoq davom etmaydi

O‘zbekiston Markaziy banki va Kapitalbank nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun moliyaviy inklyuziya forumini o‘tkazdi

28.01.2026

O‘zbekiston Markaziy banki va Kapitalbank nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun moliyaviy inklyuziya forumini o‘tkazdi



Orphus tizimi