Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли ва 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари ижроси юзасидан 2020 йил 6 апрелда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви томонидан кредит қарздорлиги мавжуд бўлган ва молиявий қийинчиликка дуч келган юридик шахсларга кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли муддатлар бериш бўйича қарор қабул қилинди.
Хусусан, унга кўра:
- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича тўловларнинг асосий қарз қисмини 6 ой муддатгача, яъни 2020 йил 1 октябргача кечиктирилиши;
- имтиёзлар 2020 йил 1 март ҳолатига асосий қарздан ва фоиз тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги бўлмаган юридик шахсларга қўлланилиши;
- қарздор юридик шахслар ўз хоҳишига кўра, тўловлар муддатларини кечиктириш бўйича берилаётган имтиёзнинг ўрнига, кредит тўловининг якуний муддатини ўзгартирмаган ҳолда тўлов графигини кечиктириш шаклида ҳам имтиёз олишлари мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, имтиёзли давр мобайнида банк томонидан қарздорларга шартномаларда келишилган пеня ва жарималар қўлланилмайди ва ундирув кредит таъминотига (гаров, кафолат, кафиллик) қаратилмайди.
Қарздор юридик шахслардан карантин даври тугагандан сўнг банк билан шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мажбуриятини олувчи ариза тақдим қилиниши имтиёзларни қўллаш учун асос бўлади.
Шунга мувофиқ, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг интернет тармоғидаги www.qqb.uz веб-сайти орқали юридик шахслардан кредит таътили олиш учун аризалар онлайн режимида қабул қилинмоқда.
Ариза юбориш учун ҳавола:
http://qishloqqurilishbank.uz/uz/online_services/online_application.php
Ариза намунасини кўчириб олиш: Сақлаш
Уйдан чиқмасдан, ушбу хизматдан фойдаланинг!
01.07.2025
Fitch Kapitalbankning reytingini "Ijobiy" prognoz bilan tasdiqladi
30.06.2025
Kapitalbank investitsiyalari – O‘zbekiston yoshlari kelajagiga sarmoya
24.06.2025
Savdo, fintex va «yashil» loyihalar: Octobank Xitoy bilan hamkorlikni qanday yo‘lga qo‘ymoqda
Юридик шахслардан кредит таътили учун аризалар қабул қилинмоқда