Жорий йилнинг 24 апрель куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бош офисида Чакана бизнес департаменти ва Ўқув маркази ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбир Амалиёт бошқармаси ҳамда барча филиаллар иштирокида “CISCO” тизими орқали Чакана бизнес йўналишини ривожлантириш, жойлардаги мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, банк хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар муҳокамасига бағишланди.
Ўқув-семинарда Бошқарув раиси ўринбосари З.Курганов, Чакана бизнес ва Пластик карталар департаментлари ходимлари, Амалиёт бошқармаси ҳамда барча филиаллар бошқарувчилари ўринбосарлари, масъул ходимлар иштирок этди.
—Тадбирда қайд этиб ўтилган таклиф ва мулоҳазалар, хусусан, банкомат ва терминаллар сонини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, TrustPay иловаси имкониятларини кенгайтириш масалаларини чуқур таҳлил қилиб, тегишли хулосалар чиқаришимиз зарур, — деди Бошқарув раиси ўринбосари З.Курганов.
Амалиёт бошқармаси ҳамда филиаллар ходимлари томонидан кўтарилган масалалар, билдирилган фикрлар бош банкнинг масъул ходимлари томонидан белгилаб олиниб, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун қабул қилинди.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Замон билан ҳамнафас