O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Замонавий аёл – мақсадли аёл

14.06.2021
Замон талаби, давлат раҳбарининг эътирофи туртки бўлиб, қолаверса, Трастбанк ХАБ фаол ва дилбар аёллари ташаббуси билан “Трастбанк аёллар клуби” ташкил этилганини маълум қилган эдик. 11 июнь куни ана шу клубнинг навбатдаги семинар-йиғини бўлиб ўтди. Бу галги учрашув мавзуси “Замонавий аёл имижи”га бағишланди. Учрашувда нафақат бош офис ходималари, балки бутун республика бўйлаб филиаллар аёллари ҳам CISCO техник дастурий иловаси орқали онлайн иштирок этди. Трастбанк жамоаси аёллари гуруҳларга бўлинган ҳолда бугуннинг иродали, нафақат оиласи, балки жамиятда ҳам ўзининг мустаҳкам позициясига эга бўлган ишбилармон, етакчи, оқила аёлининг ташқи кўриниши, ўзини тутиши, қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклиги борасида мунозара қилди ва суҳбат қурди. Мулоҳаза, фикр ва саволларга бой бўлган даврани ҳар соҳада фаол, минглаб ўқувчи-ю шогирдлар етиштирган ғайратли устоз-тренер, Ўзбекистон Республика Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Шермуҳамедова Жамила Тошпўлатовна йўналтириб турди. Семинар давомида қатнашчилар якдиллик билан ҳозирги кун билан ҳамнафас аёл қатъият, ўзига ишонч, мақсадлилик, меҳнаткашлик, ирода, нотиқлик, стрессга чидамлилик каби хусусиятларга эга бўлиши, шу билан бирга аёллик латофатини сақлаб қола билиши лозим, деган хулосага келди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi