O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган. 5000 сўмлик банкнот: Ўлчами 142 х 69 мм. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “5000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 мм. бўлган “UZB” ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган. Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – яшил ва жигарранглардан иборат. Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган. Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “5000” рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради. Банкнот юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби жигаррангда акс эттирилган. Ўнг ва чап томони чеккасида жигаррангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради. Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга. Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “BESH MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган. Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин. Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши турли диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади. “Хонатлас” фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган. Юқори чап қисмида Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган “қанотли қоплон” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади. Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган. Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган. Ўнг қисмида Афросиёб харобаларидан топилган X асрга тегишли бўлган сопол кўза ва нақшинкор сопол лаган археология топилмаси тасвири акс этган. Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган. Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “5000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “BESH MING SO‘M” ёзуви туширилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган. - 10 000 сўмлик банкнот: Ўлчами 147 х 69 мм. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “10000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли “голографик” ҳимояланган, “UZB” ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган. Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – кўк, бинафша ва пушти ранглардан иборат. Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган. Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “10000” рақами жойлашган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради. Банкнот юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби кўк рангда акс эттирилган. Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.  Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга. Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “O‘N MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган. Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан  сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин. Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади. Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган. Юқори чап қисмида Тошкент шаҳри дарвозалари тимсолидаги “дарвоза” тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвирни ҳосил қилади. Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган. Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган. Ўнг қисмида Тошкентнинг қадимий ҳунармандчилик намуналари бўлган X-XII асрларга тегишли сопол лаган ҳамда X асрга тегишли рўзғор идиши тасвири акс эттирилган. Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган. Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “10000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “O‘N MING SO‘M” ёзуви туширилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики: муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади; яъни, 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 10 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди; шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
O'zR MB O‘zbekiston Respublikasining «O‘zbekiston Respublikasining Markaziy banki to‘g‘risida»gi Qonuni 3-moddasiga muvofiq Markaziy bank yuridik shaxs bo‘lib, u davlatning mutlaq mulkidir va o‘z xarajatlarini o‘zining daromadlari hisobidan amalga oshiradi. Markaziy bank o‘z vakolatlari hamda vazifalari doirasida davlat hokimiyati va boshqaruvining boshqa organlaridan mustaqil ravishda qarorlar qabul qiladi. O‘zbekiston Respublikasining «Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida»gi Qonuni 4-moddasiga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki bank faoliyati sohasini tartibga soluvchi va litsenziyalash, tartibga solish hamda prudensial nazorat bo‘yicha vakolatlarni amalga oshiruvchi davlat organidir.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz

Ўзбекистон ва Туркия Марказий банклари ўртасида Меморандум имзоланди

18.08.2021

Ўзбекистон ва Туркия Марказий банклари ўртасида Меморандум имзоланди

cbu.uz



Orphus tizimi