Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

16.03.2018
Экспорт фаолиятини амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига: - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш, хизмат)ларни норезидентлар томонидан валюта маблағларини тижорат банклари кассаларига кирим қилиниши асосида нақд чет эл валютасигаэкспорт қилиш; - хорижда ўтказилган кўргазма ва ярмаркаларда товарларни сотишдан олинган нақд чет эл валюталарини Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари кассаларига кирим қилиш ҳуқуқлари берилди. Бундан ташқари, эндиликда товар (иш, хизмат)лар учун тўловларни АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, евро, швейцария франки, япон иенасидан ташқари тижорат банклари ўз ихтиёрига кўра бошқа валюталарни ҳам қабул қилишлари мумкинлиги белгиланди. Республика аҳолисига яратилган қулайликлардан яна бири тижорат банклари кассаларига нақд чет эл валютасини қабул қилишда: - жисмоний шахс-норезидент томонидан накд хорижий валютани четдан олиб келганини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси ёки жисмоний шахс-норезидентнинг ҳисобварағидан нақд хорижий валютани ечиб олинганлиги тўғрисидаги тижорат банки маълумотномаси; - устав фондига (устав сармоясига) бадал учун нақд чет эл валютаси қабул қилинганда таъсис ҳужжатларини банкка тақдим қилиниши бекор қилинди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi