Ўзбекистонда халқаро “Global Money Week” ҳафталигини ўтказиш бўйича тайёргарлик бошланди

19.02.2021
Марказий банк жорий йил 22-28 март кунлари дунё бўйлаб ўтказиладиган “Умумжаҳон пул ҳафталиги”ни (“Global Money Week”) Ўзбекистон Республикасида ўтказиш устида иш бошлади. Марказий банкда тижорат банклари вакиллари билан учрашув давомида ушбу кампанияни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида республика миқёсида кенг кўламли таълим ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Марказий банк Ўзбекистонда “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида амалга ошириладиган барча тадбирларни мувофиқлаштиради. Манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (“Global Money Week”) кампаниясини ўтказишда иштирок этишга таклиф этилади. Маълумот учун: “Global Money Week” – болалар ва ёшларинг молия бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган глобал таълим кампанияси. Молиявий таълимнинг ҳамда болалар ва ёшларни молия соҳасига жалб қилишнинг муҳим аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари иштирок этишади. 2020 йилда ушбу тадбирга 175 та мамлакат жалб қилинди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

16.04.2026

Octobank 2026-yilning I-choragi natijalari: barqaror o‘sish va ijtimoiy tashabbuslarga e’tibor

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

13.04.2026

Tenge Bank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zoligiga qo‘shildi

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi



Orphus tizimi