JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

Ўзбекистоннинг “Кредитлаш тизими” жаҳон рейтингида юқори кўтарилди

02.11.2015
Мамалакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб, тараққий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаб бораяпмиз. Бунинг самараси барча соҳада кузатилаётгани каби банк тизимида ҳам яққол намоён бўляпти. Бу эса халқаро миқёсда юксак эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, банкларимизнинг молиявий барқарорлиги турли миллий ва ҳалқаро ташкилотларнинг ижобий баҳосида сазавор бўлиб, дунё рейтингида юқори ўринларга муносиб кўрилмоқда. Куни кеча Жаҳон банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси томонидан “Бизнесни юритиш — 2016” (“Doing business — 2016”) бўйича эълон қилинган мамлакатларнинг янги рейтингида Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари бўйича жахоннинг 189 давлати орасида 54 поғона кўтарилиб, 87-уринни эгаллади. Бу охирги бир йил мобайнида кузатилган ўсиш натижасидир. Энг юқори ўсиш суръати эса “Кредитлаш тизими” бўйича қайд этилди. Ушбу кўрсатгич ўтган йилдагига нисбатан бир йўла 63 поғона кўтарилиб, 105-ўриндан 42-ўринга чиққан ғоятда қувонарли муваффақият саналади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сўнги уч йилда мазкур рейтинг кўрсаткичи 112 поғона ўсди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатларини, унинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган. Бу жараёнда молия муассасалари ҳам фаол иштирок этаяпти. Улар томонидан кўрсатилаётган тезкор хизматлар ва ажратилаётган маблағлар кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли рўёбга чиқариш, минглаб иш ўринларни яратиш имконини бермоқда. Бу “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойилини ўз фаолиятининг бош мезони сифатида белгилаб олган банкларимизда хизмат кўрсатишнинг барча йўналиши замон талабларига мос равишда такомиллаштирилиб борилаётгани самарасидир. Айниқса, иқтисодиётимизнинг етакчи кучига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор. Президентимиз томонидан юритилаётган оқилона сиёсат, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли дунёда ҳали-бери давом этаётган глобал муаммо оқибатларининг нафақат олди олинди, балки банкларнинг молиявий барқарорлиги таъминланиб, капиталашув даражасини янада мустаҳкамлашга эришилди. Буларнинг барчаси республикамиз банк тизими инқирозининг салбий таъсиридан ишончли тарзда ҳимояланганининг яққол тасдиғидир. Ҳалқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистон банк тизимида хорижий инвесторлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Уларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар қабул қилингани, банк тизими босқичма-босқич ислоҳ этилаётгани, уларнинг ресурс базаси тобора мустаҳкамланаётгани ютуқларнинг бош омили бўлмоқда. Пировардида кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари сифати тубдан яхшиланиб, кредитлаш ва фоиз сиёсати барча йўналишда кенг кўлам ҳамда миқёс касб этди. Хусусан, Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкаси 2015 йилнинг 1 январидан 10 фоиздан 9 фоизга пасайтирилганлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада тараққий этишга кенг йўл очиб берди. Маълумки, Жаҳон банки Халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи мунтазам равишда эълон қилиб келинади. Бу галгисида дунё давлатларидаги бизнес юритиш шароити турли мезонларга биноан баҳоланди. Хусусан, Ўзбекистонда кредитлашнинг тартиб-қоидалари тадбиркор талабларига мос равишда йилдан-йилга соддалаштирилаётгани, Марказий банк томонидан фоиз сиёсати туғри ишлаб чиқилаётгани, қолаверса, кредит ахбороти алмашинуви ҳамда гаров таъминоти бўйича келишувларни амалга ошириш борасида қонунчиликнинг мустаҳкамлангани халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланди. Булар эса “Кредит олиш” индикатори бўйича рейтингини янада яхшилаш ва юқори ўсиш суръатларига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Умуман олганда, Жаҳон банки Халқаро молия корпорациясининг бу йилги хулосаси Ўзбекистонда тарихан жуда қисқа давр ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ижтимоий ҳамда сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирувчи етакчи кучга айланганини, қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда мустаҳкам банк тизими қарор топганини халқаро миқёсда яна бир бор тасдиқлади. Бу эса давлатимиз раҳбарининг банк тизимини ислоҳ қилиш борасида, қабул қилган Фармон ва қарорлари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси мамлакатимиз банк тизими томонидан изчил таъминланаётгани натижасидир. Зотан, тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар халқ фаровонлиги ва аҳоли турмуш даражасини оширишга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир. Хулоса ўрнида айтганда, Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал суръатларида ривожланиб, банк тизимининг молиявий барқарорлиги таъминланаётгани мустақилликнинг дастлабки йилларида танлаб олинган ҳамда машҳур беш тамойилга асосланган тадрижий тараққиёт йўлимизнинг нақадар тўғри ва оқилона эканлигини қайта-қайта тасдиқламоқда.  
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi