Жаҳон банки экспертлари ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди

28.02.2020
Марказий банкнинг тегишли департаментлари ходимлари учун Жаҳон банки экспертлари томонидан техник ҳамкорлик дастури доирасида “Банк раҳбар ходимлари лавозимига номзодларнинг мувофиқлик мезонлари ва уларни баҳолаш. Халқаро тажриба ва амалий мисоллар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренинг доирасида банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг малака талабларига мувофиқлигини баҳолашнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, номзодларни баҳолашда Европа Иттифоқи давлатларида кенг қўлланиладиган мезонлар, баҳолаш жараёни ҳамда назорат қилувчи органнинг мазкур жараённинг шаффофлиги ва холислигини таъминлашдаги ўрнига оид тақдимотлар намойиш этилди. Тренинг давомида Жаҳон банки экспертлари томонидан банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг касбий тажрибаси, билим ва кўникмалари, ишчанлик обрўси ва мустақил мулоҳаза юритишини баҳолашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Тадбир интерактив тарзда олиб борилиб, Европа Иттифоқи давлатлари тажрибаси мисолида таҳлил қилинди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

18.02.2026

Biznesingiz keskin o‘sishga tayyor bo‘lsa — Octobank yoningizda!

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

17.02.2026

Kuniga bitta onlayn-kredit: O‘zbekiston Markaziy bankining yangi qoidalari nimani o‘zgartiradi

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda

11.02.2026

Buguni kunda Xalq banki jismoniy shaxslarga quyidagi ipoteka kreditlarini taqdim etmoqda



Orphus tizimi