JET: Qaysi banklar eng yuqori foizli va to'ldiriladigan omonatlarni taklif qilmoqda? Batafsil

Жисмоний шахслардан ҳозирча ариза талаб қилинмайди

09.04.2020

Маълумки, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан кредит қарздорлиги мавжуд бўлган ва коронавирус пандемияси шароитида молиявий қийинчиликка дуч келган жисмоний шахсларга кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли муддат берилди.

Банкнинг кўплаб мижозлари қишлоқ худудларида истиқомат қилиши ва республиканинг барча худудларида ҳам интернет қамрови мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, ҳозирда жисмоний шахслар кредит тўловидаги имтиёзли муддатдан фойдаланишни сўраб ариза ёзиши мажбурий эмаслигини қайд қилиб ўтамиз.

Жисмоний шахслар карантин режими тугагандан сўнг, 1 ой муддат мобайнида ўзлари кредит олган банк филиалига ёзма (шу жумладан, электрон шаклда) мурожаат қилишлари лозим ва шундан кейин банк ва мижоз ўртасидаги шартномаларга расман ўзгартиришлар киритилади.

Карантин режими тугагандан кейин агарда жисмоний шахс ариза ёзиб ҳужжатларни расмийлаштирмаса, кредит тўлашдаги имтиёзли муддат мижоз ҳаттоки ундан 2 ёки 3 ой фойдаланган бўлса ҳам қўлланилмайди ва дастлабки кредит шартнома шартлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Қайд этиш жоизки, кредит тўловидаги имтиёзли муддатдан фойдаланиш ҳуқуқи ихтиерий бўлиб, жисмоний шахс бу имтиёздан фойдаланмасдан кредит тўловларини одатдагидек тўлаб бориши ҳам мумкин.

Бундай ҳуқуқлар фақат қарздор жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган ва юридик шахслар учун бу қўлланилмайди. Юридик шахслар кредит тўлашдаги имтиёзли муддатдан фойдаланиш учун банкнинг интернетдаги www.qqb.uz веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилишлари зарур.

Маълумот учун:

- кредит тўловидаги имтиёзлар 2020 йил 1 март ҳолатига асосий қарздан ва фоиз тўловларидан муддати ўтган қарздорлиги бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга қўлланилади.

- имтиёзли давр мобайнида банк томонидан қарздорларга шартномаларда келишилган пеня ва жарималар қўлланилмайди ва ундирув кредит таъминотига (гаров, кафолат, кафиллик) қаратилмайди.

Биз учун саломатлигингиз жуда муҳим ва уйда қолинг!

Банк ахборот хизмати

BRB
O'xshash yangiliklar
 Kapitalbank investitsiyalari – O‘zbekiston yoshlari kelajagiga sarmoya

30.06.2025

Kapitalbank investitsiyalari – O‘zbekiston yoshlari kelajagiga sarmoya

Savdo, fintex va «yashil» loyihalar: Octobank Xitoy bilan hamkorlikni qanday yo‘lga qo‘ymoqda

24.06.2025

Savdo, fintex va «yashil» loyihalar: Octobank Xitoy bilan hamkorlikni qanday yo‘lga qo‘ymoqda

Paynet kompaniyasining alyansi Xalq banki bilan hamkorlik orqali mustahkamlanmoqda

16.06.2025

Paynet kompaniyasining alyansi Xalq banki bilan hamkorlik orqali mustahkamlanmoqda



Orphus tizimi