АТБ “Қишлок қурилиш банк” томонидан жисмоний шахсларга эълон қилинган кредит таътиллари яна 3 (уч) ой муддатга узайтирилиб, жорий йилнинг апрел-сентябр ойларида қайтарилиши лозим бўлган кредит тўловларининг асосий қарз қисми 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилди.
Бунда, қарздор-жисмоний шахслар намунавий уй-жойлар қурилиши учун олган ипотека кредитлари бўйича кечиктирилган тўловларни кредит шартномаси амал қилиш муддатининг қолган даврига тенг тақсимланган ҳолда тўлаб боришлари, бошқа турдаги кредитлар бўйича кредит шартномасининг охирги муддатини мос даврга узайтирилган ҳолда тўлаб боришлари мумкин бўлади.
Қарздор кредит тўловларини илгари кредит шартномаларда келишилган муддатларда ёки муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига ҳам эга. Бу ҳолатда ундан бирор-бир турдаги қўшимча тўловлар ундирилмайди.
Қарздор олган мажбурияти бўйича карантин даври тугагандан сўнг 1 ой муддат ичида банк билан илгари тузилган кредит шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ расмийлаштириши лозим.
Шу билан бирга, кредит таътили даврида ажратилган кредитларга фоизлар ҳисоблаш тўхтатилмаслигини маълум қиламиз.
Банк ахборот хизмати
11.12.2025
So'm pozitsiyalarni tenglashtirdi, ammo salohiyat saqlanib qolmoqda
11.12.2025
Visa Excellence Cup 2025: Visa mukofotlari Octobankning elektron to‘lovlar bo‘yicha yetakchiligini tasdiqladi
24.11.2025
Visa PUBG MOBILE kartasi endi butun O‘zbekiston bo‘ylab mavjud!
Жисмоний шахсларга кредит тўловида берилган имтиёзли муддат узайтирилди