Жисмоний шахсларга кредит таътили берилмоқда

06.04.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли ва 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари ижроси юзасидан:

АТБ “Қишлок қурилиш банк”дан кредит олган жисмоний шахсларга жорий йилнинг апрель-июнь ойларида қайтарилиши лозим бўлган кредит тўловларининг асосий қарз қисми 2020 йилнинг 1 июлига қадар кечиктирилиб, кечиктирилган тўловларни – 2020 йилнинг июль-декабрь ойларида (3 ойлик тўловларни тенг улушларда 6 ой давомида) тўланишига имтиёзли муддат белгиланди.

Имтиёзларни қўллаш 2020 йил 7 апрелдан бошлаб амалга киритилади.  

Қарздор кредит тўловларини илгари кредит шартномаларда келишилган муддатларда ёки муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига ҳам эга. Бу ҳолатда ундан бирор бир турдаги қўшимча тўловлар ундирилмайди.

Қарздор олган мажбурияти бўйича карантин даври тугагандан сўнг 1 ой муддат ичида банк билан илгари тузилган кредит шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириши лозим.

Банк ахборот хизмати

Бошқарув қароридан кўчирма: Сақлаш (597,5 КБ)

BRB
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

26.02.2026

Uzum Bank mamlakat bo‘ylab bankomatlar tarmog‘ini kengaytirmoqda

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

25.02.2026

TBC Bank Group Nyu-YorkdStrategiya kunini o‘tkazdi va O‘zbekistonda biznesni rivojlantirish rejalarini taqdim etdi

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi

25.02.2026

Anorbank Central Asian Fintech Association (CAFA) a’zosi bo‘ldi



Orphus tizimi