JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Жиззах шаҳрида биринчи хусусий банк

06.06.2018
Жорий йилнинг 6 июнь куни Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган, замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу каби янгиланишларга, Президентимизнинг 2016 йил 18 ноябрдаги Жиззах вилоятига амалга оширган сайловолди ташрифларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги “Жиззах вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 19-сонли қарори бош омил бўлди. Мазкур топшириқ ва қарор асосида бошланган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ўз ниҳоясига етиб, Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг фойдаланишга топширилишида жиззахликларга хос қатъий шижоат ва меҳнаткашлик жуда қўл келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Тантанали очилиш маросимида Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, тегишли департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот – “Inco-construction” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жамоаси, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, банк фаолият кўламини, энг аввало, юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлашга қаратди. Натижада, банк ўзининг барча турдаги хизматлари билан республикамиз ҳудудларига кириб бормоқда. Мана бугун Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов кўчасида қад ростлаган янги банк биноси ҳам мижозларга тезкор ва қулай бўлган банк хизматларини кўрсатиш мақсадида фаолият бошлаб, зарур замонавий техникалар билан жиҳозланган. - Янгиланаётган Жиззахнинг ҳеч бир замонавий шаҳарлардан қолишмайдиган, обод ва файзли масканга айланиб бораётганлиги, жумладан банк филиалининг очилиши биз каби ёшларга янги иш ўринлари яратиш билан бирга, ўз мутахассислигим бўйича фаолият юритишимга имконият беради, - дейди банкнинг етакчи мутахассиси Улуғбек Холманов. –Янги замонавий бинода фаолиятимизни бошлашимиз учун барча шароитлар яратилган. Ёруғ ва шинам хоналар компьютер жамланмалари ва зарур мебель жиҳозлари билан таъминланган. - Вилоятда биринчи хусусий банк ҳисобланган барча қулайликларга эга замонавий бинода мутахасислигим бўйича фаолиятимни бошлашимдан, жиззах аҳолиси ва тадбиркорларга сифатли банк хизматлари кўрсатилишида бевосита ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман, бугунги кунда биз каби ёшларга яратилаётган имконият ва шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига ва банк раҳбариятига миннатдорчилигимни билдираман. Гулдурос қарсаклар остида тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалинингочилганлиги расман эълон қилинди ҳамда филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди. Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан Жиззах шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан яқиндан танишдилар. Тадбир сўнгида, бино қурилишида фаоллик кўрсатган - “Inco-construction” масъулияти чекланган корхона жамоасига миннатдорчилик билдирилиб, банк раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi