АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Тошкент шаҳрида бирламчи бозордаги (янги қурилган) уйлар учун ипотека кредитлари йиллик 20 фоиздан 18 фоизга туширилди.
Бу эса янги уй-жойлар харид қилиш ниятида бўлган юртдошларимиз учун мақбул имкониятдир.
Ўз навбатида, ипотека кредитининг бошқа шартлари ўзгаришсиз қолдирилди.
Жумладан, кредит муддати – 20 йил бўлиб, ажратилган кредитни қайтарилишида аннуитет усули татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, бошланғич тўлов шаҳар жойларда 20 фоизни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида 2 хонали квартиралар учун - 264,0 млн. сўмгача ҳамда 3 ва ундан ортиқ хонали квартиралар учун - 352,0 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.
"Жуда қулай ипотека"дан фойдаланиб, янги уй соҳиби бўлинг!
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
24.04.2026
Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi
23.04.2026
Tashkent City’da Asterium kriptoekotizimining flagman ofisi ochildi. U xavfsizlik, shaffoflik va premial foydalanuvchi tajribasiga urg‘u berilgan yangi makondir.
23.04.2026
Biznes — bu to'g'ri qarorlar va ishonchli hamkorlik
ЖУДА ҚУЛАЙ ИПОТЕКА