JET: Green card lotereyasida qanday ro’yxatdan o’tish mumkin? Batafsil

Журналистлар билан учрашув!

14.10.2021
“Туронбанк таклиф этаётган чакана кредитлар ва айни соҳадаги янгиликлар” мавзуидаги матбуот анжумани. Замонавий трансформация жараёнларини олиб бораётган “Туронбанк” АТБ хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда истеъмолчиларга тезкор, сифатли ва энг сўнгги ахборот технологиялари билан таъминланган бир – биридан фойдали ва инновацион хизматларни кўрсатиб келмоқда. Айниқса, бугунги рақамли банкинг тили билан айтганда “ритейл” яъни, чакана хизматлар йўналишида мамлакатимиз учун ҳали янги бўлган ноу – хаулар Туронбанк имзоси билан Ўзбекистон молия блогига кириб келяпти. Хусусан, “Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни ривожлантириш”, “Масофавий хизматлар тури ва сифатини такомиллаштириш”, “Тўловларни амалга оширишнинг оптимал ечимларини ишлаб чиқиш” каби кўплаб йўналишларда, ҳали анологи бўлмаган ечимлар таклиф этилмоқда. Миллий матбуот марказида ўтган навбатдаги пресс – анжуманда “Туронбанк” АТБ мутахассислари ҳозирга қадар фаолиятга жорий этилган мана шу каби янги банк маҳсулотлари хусусида йиғилган журналистларга маълумот беришди. Даставвал, Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Вахабов сўзга чиқиб ҳозирга қадар банк томонидан жорий қилинган инновацион, боз устига ҳали Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган хизматларга тўхталди. “Бугунги глобаллашув жараёнларини инобатга олган ҳолда Туронбанк доим энг сўнгги технологияларга асосланган хизматларни ўз фаолиятида жорий этиб, мижозлар учун янгиликлар тақдим этишдан чарчамайди. Биргина, пластик карточкалар йўналишини олсак. Бугунги кунда банкимиз “Humo”, “UzCard”, “Mastercard Standart” ва “Mastercard Gold” сингири маҳаллий ва халқаро пластик карточкаларни муомалага чиқарган. Яқинда яна 2 та янги кобейдж ва кобрендинг туридаги замонавий карталарни ҳам эмиссия қилишни бошладик. Хусусан, янги кобейджинг картамиз Россиянинг “МИР” тўлов тизими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистонда “UzCard” яъни сўм, Россияда эса “МИР” яъни рублда ишлайди. Маблағлар автоматик тарзда айирбошланади ва ўзингиз билан нақд пул олиб юришингизнинг ҳожати йўқ. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бир карта билан Ўзбекистонда ҳар қандай тўловларни амалга ошириб, банкоматлардан пул ечса бўлади, Россияга борганда эса бу карта “МИР”га айланади ва худда шу амалиётларни эркин бажариш мумкин бўлади. Қолаверса, мазкур карталарни исталган Ўзбекистондаги мобил иловаларга улаб ишлатиш, “Uzcard-МИР” карталарига пул ўтказмаларини жўнатиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, октябрь ойида “Туронбанк” АТБ, “Mastercard” ва “Tourist.uz” компаниялари ўртасида янги кобрендинг картасини ҳам йўлга қўйиш арафасида турибмиз. Мазкур картанинг афзалиги шундаки, чет элга сайёхат қилаётган мижозларимизга чет эл сайёхатида турли хил чегирмалар таклиф этиб, нақдсиз тўловларни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ўз нутқи давомида Элдор Ваҳобов тўловларни қабул қилишга мўлжалланган анъанавий терминаллар ўрнини эгаллаб бораётган янги “One Touch” технологияси ва унинг имкониятлари бўйича ҳам йиғилганларга маълумот берди. “Ҳозир – ҳозиргача маълум бир савдо нуқталарида терминал ишламаётгани, қуввати йўқлиги, таъмир учун берилганлиги каби қатор баҳоналар рўкач қилиниб, аҳолидан нақд пул ундириш ҳолатлари кузатилади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, нақдсиз ҳисоб – китоблар тизимини янада тараққий эттириш мақсадида Туронбанк Ўзбекистон молия блоги учун янги бўлган “One Touch” дастурини ишлаб чиқди ва кенг омма эътиборига ҳавола этди. У “Humo” пластик карточкаларида ишлайдиган бўлиб, NFC тизими мавжуд смартфонлар ёрдамида тўловларни қабул қилиш имконини беради. Яъни, қўлингиздаги телефонга картани текказиш орқали сиз тўловларни қабул қилишингиз мумкин бўлади. Мазкур хизматга уланиш ҳозирча бепул ва айниқса, етказиб бериш ва такси хизмати, кичик савдо нуқталарида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун қўл келади. Тўловлар ўтганлиги тўғрисидаги махсус чеклар эса электрон шаклда тақдим этилади. Қолаверса биз “One touch” иловаси такомиллаштириб, мазкур иловада “Visa” халқаро пластик карталарини қабул қилиш ва “Visa” халқаро тўлов тизимининг “Pin on glass” технологиясини ҳам ишга туширдик. У мижозлар томонидан “Humo” ва “Visa” халқаро пластик карталаридан 100 000 сўмдан ошиқ бўлган тўловларни амалга ошириш вақтида “One touch” иловасида мижоздан ПИН код теришни сўрайди ва тўлов хавфсиз смартфон орқали қабул қилинади.” Фикрларини давом эттирар экан, Элдор Ваҳобов жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб, “MoneyGram” халқаро пул ўтказмалари тизими билан хамкорликда замонавий ва тезкор “Profix” платформаси ҳам ишга туширилганлигини қўшимча қилди. У орқали мижозлар келган ва жўнатилган маблағларни осон олишлари мумкин бўлади, шунингдек, халқаро пул ўтказмалари операторларининг иш фаолияти енгиллаштирилиб, мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ҳамкасбининг фикрларига қўшимча қилар экан, Чакана кредитларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Саидамирхон Мубаров айни вақтда мижозлар учун ажратилаётган истеъмол, микроқарз, ипотека, таълим, авто ҳариди учун мўлжалланган кредитлар бўйича ҳам маълумот берди. “Мана масалан сиз товар ёки хизматлардан фойдаланиш учун 3 йилгача бўлган муддатга бошланғич тўловсиз истеъмол кредитини йиллик 26 фоиздан расмийлаштиришингиз мумкин. Биз базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаригача бўлган миқдорда яъни бугунги кунда 81 млн. сўмгача молиявий кўмак беришга тайёрмиз. Кредит сиз билан ҳамкорлик қилаётган корхонанинг ҳисоб - рақамига пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бундан ташқари, зудлик билан мақсадсиз микроқарз керак бўлса биз 50 млн. сўмгача кредит ажратиб беришимиз мумкин. Ортиқча ҳужжатларсиз, фақатгина шахсни тасдиқловчи паспорт билан кредитни олиш мумкин. У 2 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга йиллик 26 фоиздан истасангиз нақд, хоҳласангиз пластик карточкага ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Қолаверса, янги автомобил харид қилиш истагида бўлганлар учун банк ҳам бирламчи ҳам иккиламчи бозор учун автокредитларни таклиф этмоқда экан. Йиллик 24 фоизда сиз Спаркдан КИА ва Фолксвагенгача олишингиз мумкин. Муддати эса 1 йилдан 4 йилгача. Шу билан бирга, банкимиз томонидан одамларимизнинг бирламчи ва иккиламчи бозордан янги хонадон харид қилишлари ва ховли жойларини реконструкция қилишлари учун ҳам ипотека кредитлари ажратиляпти. Қурилиш ва реконструкция учун: Фоизи: 17–18 фоиздан; Муддати: 20 йилгача; Миқдори: 309,4 млн. сўм; Бошланғич тўлов: 15% Тошкент шаҳридан ташқари, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси учун ажратилади. Янги қурилган ва иккиламчи бозордаги кўп қаватли уйлар ёки якка тартибдаги ҳовли – жойлар сотиб олиш учун: Муддати: 20 йилгача; Миқдори: 400 млн. сўм; Бошланғич тўлов: 25% Хонадонларни енгил таъмирлаш учун: Муддати: 10 йилгача; Миқдори: 80 млн. сўм; Бошланғич тўлов: 0%. Матбуот анжумани давомида кўпчиликда қизиқиш уйғотган маълумот бу янги ишлаб чиқилган “Даво” ва “Саёҳат” номли кредит турлари бўлди. Уникаллиги билан бошқа молия муассасалариникидан ажралиб турувчи ушбу банк маҳсулотлари ҳақида сўз юритар экан, Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Рахимжон Махмудов қуйидагиларни қайд этди. “Фуқароларнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, қолверса, банк кредит бозорининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олиб биз янги 2 та кредит турини ҳам жорий этдик. Булар юқорида айтганларимиз, ““Даво”” ва “Саёҳат” номли кредит турларидир. Тасаввур қилинг, зудлик билан Ўзбекистондаги маълум бир клиникаларда даволанишингиз ёки яқинларингизнинг физиологик ҳолатини санаторияларда яхшилашингиз керак бўлиб қолганда, биз 3 йилгача бўлган муддатга, йиллик 24 фоизда, бошланғич тўловсиз 50 млн. сўмгача кредит ажратишимиз мумкин. Маблағ шартнома асосида тиббиёт муассасасининг ҳисоб – рақамига пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Шунингдек, оилавий, дўстлар билан, ёки асалойини ўтказиш учун чет элга сафар қилишни режалаштирганлар учун ҳам “Саёҳат” номли кредитни ишга туширдик. Сиз ўзингиз маъқул кўрган тур – фирма билан манзилларни танлайсиз, биз эса 5 миллиондан 21 миллион сўмгача молиявий кўмак берамиз. Мазкур кредит фоизи 26% ва 1 йилгача бўлган муддатга 2 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредит туристик фирманинг ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан берилади”. Берилган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, “Туронбанк” АТБ томонидан аҳоли эҳтиёжлари учун қарийб 480 млрд. сўм миқдордаги чакана кредитлар ажратилган ва бу ишлар жадал суръатларда давом этмоқда. Қизғин ўтган матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қиўиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоб олишди.    
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank ESG loyihasi uchun “Oltin Chinor” birinchi Milliy mukofotiga sazovor bo'ldi

27.09.2024

Kapitalbank ESG loyihasi uchun “Oltin Chinor” birinchi Milliy mukofotiga sazovor bo'ldi

Chorvachilik sohasiga ozuqabop ekinlarni yetishtirish uchun  kredit oling

11.09.2024

Chorvachilik sohasiga ozuqabop ekinlarni yetishtirish uchun kredit oling

Asakabankning qulay avtokrediti bilan BYD E2 avtomobilingizni olib keting

12.09.2024

Asakabankning qulay avtokrediti bilan BYD E2 avtomobilingizni olib keting



Orphus tizimi