Маълум бўлишича, айрим кимсалар томонидан ўзларини Ипотека банк ходими деб таништирган ҳолда, фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ўз уйларини сотиш ва ипотека кредитига янги турар жой олиш каби таклифларни билдириш ҳолатлари учрамоқда.
“Ипотека-банк” АТИБ шуни маълум қиладики, бу шахслар банк ходимлари эмас, балки улар ёлғиз ёши катта фуқароларни ишончига кириб алдов йўли билан уларни турар жойларига эга бўлаётган фирибгарлардир.
Ушбу масала юзасидан фуқароларимизга қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Ипотека-банк” АТИБ филиаллари ва банк хизматлари марказлари томонидан бугунги кунда аҳоли учун бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.
Бироқ, ипотека кредитларини ажратилишида банкимиз ходимлари фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, банк маҳсулотларини тарғиб қилиш ишларини амалга оширмайди.
Барча ипотека кредитлари тўғрисидаги маълумотларни банкимиз сайти, ташкил этилган Contact–маркази ва банк филиаллари орқали олиш имкони мавжуд.
Фуқаролар томонидан аризалар фақатгина филиаллар ва банк хизматлари марказлари орқали қабул қилиниб, кўриб чиқилади. Кредит ажратиш бўйича қабул қилинган қарорлар фуқароларнинг телефон рақамларига смс кўринишида жўнатилади.
Сиздан, юқоридаги каби ҳолатга дуч келсангиз, яъни хонадонингизга номаълум шахслар Ипотека банк номидан келиб, турли хил кредит маҳсулотларидан фойдаланишни тарғиб қилса, банкнинг 1233 қисқа рақамига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришингизни сўраймиз.
07.05.2025
Paynet xalqaro strateglardan iborat kuzatuv kengashini shakllantirganini rasman e’lon qildi.
06.05.2025
Octobank «2024 yilda O‘zbekiston bank sohasida jadal taraqqiyot uchun» mukofotiga sazovor bo‘ldi
05.05.2025
«Kapitalbank» ATB rahbariyat tarkibini kadrlar zaxirasi hisobidan kengaytirmoqda
Огоҳ бўлинг: фирибгарлар!